QASHQADARYO VILOYATI JISMONIY TARBIYA VA SPORT BOSHQARMASI

Шаҳрисабз туманида марафон...

Вилоятимизда спортнинг оммавийлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида барча туман (шаҳар)ларда турли спорт мусобақалари ва тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Шу боисдан жорий йилнинг 6 октябрь куни Шаҳрисабз туманида мактаб ва коллеж ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг югуриш туридан марафон мусобақаси бўлиб ўтди.

Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан ўтказилган бу мусобақада 100дан ортиқ ёшлар иштирок этишиб, ғолиблик ва совринли ўринлар учун югуришдилар. Якуний натижаларга кўра ғолиб спортчилар туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 1-ўрин соҳиби Буҳоров Мирсаидга велосипед топширилди.  

QASHQADARYO VILOYATI JISMONIY TARBIYA VA SPORT BOSHQARMASI

Ishonch raqami

0875 2212121