QASHQADARYO VILOYATI JISMONIY TARBIYA VA SPORT BOSHQARMASI

Эркин кураш спорт тури бўйича вилоят чемпионати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031 “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларини бажарилишини таъминлаш мақсадида 2018 йил 6-7 октябр кунлари Қарши шаҳрида жойлашган Қарши қурилиш коллежининг спорт зали биносида спортнинг Эркин кураш тури бўйича 2004-2006 йилларда туғилган ёш ўсмирлар ўртасида вилоят чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоятимизнинг барча туман (шаҳар)дан спортчи ёш ўсмирлар ташриф буюрди. Мусобақада иштирокчилар сони 180 нафарни ташкил этди. Мусобақада иштирок этиб ғолиб бўлган спорт ёш ўсмирлар Қашқадарё вилоят Эркин кураш федерацияси томонидан диплом ҳамда медаллар билан тақдирланди. 

QASHQADARYO VILOYATI JISMONIY TARBIYA VA SPORT BOSHQARMASI

Ishonch raqami

0875 2212121