QASHQADARYO VILOYATI JISMONIY TARBIYA VA SPORT BOSHQARMASI

Каратэ спорт тури бўйича вилоят кубоги мусобақаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбиява оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031 сонли қарорларини бажарилишини таъминлаш мақсадида 2018 йил 7 октябр куни Қарши шаҳрида жойлашган Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти академик лицейнинг спорт залида 2000-2013 туғилган болалар ва ўсмирлар ўртасида спортнинг Каратэ тури бўйича “Қашқадаё вилоят кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоятимизнинг барча туман (шаҳар)дан спортчи ёшлар фаол иштирок этди. Мусобақада иштирокчилар сони 150 нафар (шундан 60 нафар қиз) қатнашди. Мусобақада иштирок этиб ғолиб бўлган спортчи ёшлар Қашқадарё вилоят каратэ федерацияси томонидан диплом ҳамда медаллар билан тақдирланди.

QASHQADARYO VILOYATI JISMONIY TARBIYA VA SPORT BOSHQARMASI

Ishonch raqami

0875 2212121