QASHQADARYO VILOYATI JISMONIY TARBIYA VA SPORT BOSHQARMASI

Косон туманида қизлар ўртасида сузиш мусобақаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жорий йилнинг 20 сентябрь куни бўлиб ўтган “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифалар тўғрисида”ги мажлис баёни ва календар режасига асосан 8-13 октябрь кунлари “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” ўтказилиши белгиланганлиги ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9 октябрь куни Косон туманида жойлашган сув спорти мажмуасида қизлар ўртасида сузиш мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада 80га яқин спортчи ва фаол бўлмаган қизлар иштирок этишиб, ғолиблик учун баҳс олиб бордилар. Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ташкил этилган мусобақада ғолиб ҳамда совринли ўринларни қўлга киритган қизлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар, шунингдек, мусобақа якунларига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

50 метрга эркин усулда

1-ўрин Ровшанова Азиза

2-ўрин Мирзаева Озода

3-ўрин Пармонова Мавлуда

50 метрга чалқанча усулда

1-ўрин Толибова Мадина

2-ўрин Кенжаева Лобар

3-ўрин Саидова Наргиза

50 метрга брасс усулда

1-ўрин Эркинова Дилдора

2-ўрин Пўлатова Зарина