QASHQADARYO VILOYATI JISMONIY TARBIYA VA SPORT BOSHQARMASI

Қашқадарёга 5 та муҳим ташаббус доирасида Президент совғаси карвони етиб келди

Жорий йилнинг 24 январь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида юртимиз ёшларига 5 та муҳим ташаббус доирасида спорт жиҳозлари Президент совғаси карвони кўтаринки руҳда кутиб олинди.

Мазкур Президент совғаси Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида ташкил этилди ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, спортчи ёшлар ҳамда тренерлар томонидан катта хурсандчилик билан қабул қилинди.

Ушбу спорт турларига мўлжалланган спорт жиҳозлари келгусида тренер ва спортчиларга мусобақалар ўтказиш ва уларга тайёргарлик кўришда муҳим аҳамият касб этади.

QASHQADARYO VILOYATI JISMONIY TARBIYA VA SPORT BOSHQARMASI

Ishonch raqami

0875 2212121