QASHQADARYO VILOYATI JISMONIY TARBIYA VA SPORT BOSHQARMASI

Қашқадарёда спорт соҳасини ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди

Жорий йилнинг 1 феврал куни Қашқадарё вилояти Қарши давлат университетида жойлашган фаоллар залида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси марказий аппарат ходимлари, бошқарманинг туман (шаҳар) бўлим раҳбарлари ҳамда тасарруфдаги барча спорт таълим муассасалари директорлари, директор ўринбосарлари ва тренерлари, шунингдек, спорт федерациялари, Қарши шаҳрида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳамда бир нечта мутасадди ҳамкор ташкилотлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони ҳамда Фармонда белгилаб берилган устувор вазифалар юзасидан, шу билан бирга 2019 йил давомида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишга вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Одилов Сирожиддин Турдиевич раислик қилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бўйича барча йиғилиш иштирокчиларига тушинтириш бериш баробарида барча мутасаддиларга тегишли топшириқларни бериб ўтди.

Мазкур йиғилишда, шунингдек, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда янги 2020 йилда уларни бартараф этиш чоралари бўйича таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишда, ўтган йил давомида ўз ишига совуққонлик ва масъулиятсизлик билан қараган бир нечта туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлим бошлиқлари ҳамда спорт таълим муассасалари директорларига нисбатан чоралар кўрилди.

QASHQADARYO VILOYATI JISMONIY TARBIYA VA SPORT BOSHQARMASI

Ishonch raqami

0875 2212121